Noyabr oyi-Rus tili va horijiy tillar fan oyligi

Yangiqo’rg’on tuman xalq ta’limi bo’limiga qarashli 41-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabida » Horijiy tillar fan oyligi» da m’anaviy-ma’rifiy tadbirlar o’tkazildi..
Yangiqo’rg’on tuman xalq ta’limi bo’limiga qarashli 41-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabida » Horijiy tillar fan oyligi» da «Прощай, золотая осень» mavzusida ochiq dars o’tkazildi.

BAYROG’IMIZ-FAXRIMIZ !

18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун (http://lex.uz/docs/100122) қабул қилинган кун.

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

TAHLIL

Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев жорий йил 10 ой давомида республикада умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида турли хил ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда айрим ҳудудларда ошганлигини таъкидлаб ўтди.

Хусусан, вазир ўринбосари жорий йилнинг ўн ойи ҳолатига республикамизнинг Бухоро ва Фарғона вилоятларида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги баъзи жиноят турлари ошгани каби камчиликларни кескин танқид қилди ҳамда юзага келган ҳолатларнинг асл сабаблари бўйича жиноят содир этган ўқувчилар таълим олаётган мактаб раҳбарлари билан боғланилди.

E’LON !

«Юксалиш» УМҲ ҳар йиллик рейтингни эълон қилади

Стратегик фикрлаш, юқори малака, ташаббускорлик, ўзгаришларга очиқлик ва кенг дунёқараш. Муваффақиятли бошқарувчиларни ушбу сифатлар билан таърифлаш мумкин.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти (https://t.me/initiativeuz) билан ҳамкорликда давлат идораларидаги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди. Унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди. Улар ёш бўлишларига қарамай, салмоқли тажриба орттиришган. Сўнгги бир неча йил давомида турли соҳаларда ўз салоҳиятларини намоён этишга, илғор ғоя ва нуқтаи назарларини илгари суришга ҳам улгуришган.

Рейтингни шакллантиришда раҳбарларнинг маълумоти, билими, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

YANGILIKLAR

20 НАФАР МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ИШДАН ОЛИНДИ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарёда бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган 20 та мактаб директорини ишдан олди.

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Қарши шаҳрида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди ва унда 20 нафар мактаб директори бирорта битирувчисининг ОТМга кирмагани сабабли ўз вазифасидан озод этилди. Бу хақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Йиғилишда битирувчиларнинг олий таълимга кириш бўйича энг юқори ва энг паст кўрсаткичга эга бўлган умумтаълим мактаблари қиёсий таҳлил қилинганлиги маълум қилинди.

“Вилоят республикада олий таълим муассасаларига бирорта ҳам битирувчиси кирмаган 191 та мактаб директорлари фаолиятига баҳо берилиб, мажлисда қатнашган, узоқ йил фаолият кўрсатиб, натижага эришмаган 20 нафар мактаб директори лавозимидан озод этилди, қолганларини ҳам озод этиш бўйича топшириқ берилди”, дейилган ХТВ матбуот хизмати хабарида.

Вазирлик хабарига кўра, битирувчиси олий таълимга кириш кўрсаткичлари бўйича юқори натижалардан бирини қўлга киритган Косон туманидаги 88-сонли мактаб жамоасига компьютер синфи совға қилинди. Ғузор туманидаги 68-сонли ихтисослаштирилган мактаб ва Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб-интернати директорлари ва тўрт нафар фан ўқитувчилари «Халқ таълими фидоийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

HUQUQIY AXBOROT

Ассалому алайкум! Бизни мактаб директори методик кунларда ҳам мактабга келишимз кераклигини айтяпти. Фан ўқитувчилари методик кунларда мактабга келиши шартми?

Жавоб

Фан ўқитувчилари методик кунларда мактабга келиши шартми? Бу саволга жавоб бериш учун сизни айнан нима учун методик кунингизда мактабга келмаслик сабабингизни аниқ билишимиз керак.

Методик кунлар фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, ижодий ишлашлари ва ўз билимини мунтазам бойитиб боришлари, ахборот информацион технологиялардан унумли фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.

Фан ўқитувчилари методик кунларда ўз фани бўйича қўшимча маълумотлар тўплайди, фанига доир турли семинарларда иштирок этади, бошқа фан ўқитувчиларининг дарсларини кузатади.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ўқитувчи ўзининг шахсий уй юмушлари ва бошқа ишларни бажариш учун айнан методик кундан фойдаланиб иш жойига бормаслиги мумкин эмас. Ўқутувчи фақатгина ўз фанига доир турли семинарларда иштирок этаётганда, ҳудудий халқ таълими бўлими методистлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларида қатнашиш учунгина иш жойига бормаслиги мумкин.